Чилонзордаги ер ости қувури портлаб кетди (фото)

Чилонзордаги ер ости қувури портлаб кетди (фото)
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Қатортол кўчасида иссиқлик суви таъминотининг автомобиль йўли остидан ўтган қисмида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Чилонзордаги ер ости қувури портлаб кетди (фото)
Ҳодиса тахминан соат 10:00 атрофида рўй берган.
Чилонзордаги ер ости қувури портлаб кетди (фото)
Гувоҳларнинг маълумот беришича, йўл остидаги сув қувури кутилмаганда портлаб кетиши оқибатида йўл қопламаси жиддий зарарланган, энг яқин масофада турган «Spark» автомобили ҳам жиддий зиён кўрган. Шунингдек, атрофдаги яна бир неча автомобилга турли даражада зарар етган.
Чилонзордаги ер ости қувури портлаб кетди (фото)
«Қатортолдаги иссиқ сув портлаб кетди. Сув баландлиги 30 метргача юқорига кўтарилди. Камида иккита машина зарар кўрди», дея маълумот берган гувоҳлардан бири.
Чилонзордаги ер ости қувури портлаб кетди (фото)
Яна бир гувоҳ сув 4 қаватли уй баландлигида юқори ўрлаганини айтган.
Чилонзордаги ер ости қувури портлаб кетди (фото)
Ҳодиса оқибатида йўлда тирбандлик юзага келган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.