Президент совғаси мамлакатимизнинг турли ҳудудларига жўнатилди (фото)

Президент совғаси мамлакатимизнинг турли ҳудудларига жўнатилди (фото)
Янги — 2019 йил арафасида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан 11 номдаги ўқув қуроллари ва 17 номдаги ширинликлардан иборат қарийб 11 минг дона совға мамлакатимизнинг турли ҳудудларига жўнатилди, деб хабар берди \"Халқ сўзи\" нашри.

— Мазкур айёмни ҳаммадан ҳам кўпроқ жажжи болажонлар интиқлик билан кутади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев.
Президент совғаси мамлакатимизнинг турли ҳудудларига жўнатилди (фото)
— Бу бежиз эмас, албатта. Негаки, кўтаринки руҳда ташкил этиладиган “Президент арчаси” байрам тадбирларида туҳфа этиладиган “Президент совғаси” орзиққан юракларни жамиятдан мустаҳкам ўрин топишга ундайди, ҳамиша меҳр-эътибор оғушида эканликларидан мамнун қилади.
Президент совғаси мамлакатимизнинг турли ҳудудларига жўнатилди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.