Хоразм вилояти Гурлан туман ҳокими ёрдамчиси пора билан қўлга олинди

Хоразм вилояти Гурлан туман ҳокими ёрдамчиси пора билан қўлга олинди
Гурлан туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси У. К. 600 доллар пулни пора сифатида қабул қилиб олаётганда қўлга тушди. Айтишларича, ҳоким ёрдамчиси У. исмли аёлни болалар боғчасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 600 доллар талаб қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари тарафидан қўлга олингач, У. К. туман маориф бўлимидаги ўзига шериклик қилган одамни ҳам сотди. Афтидан улар икковлашиб 600 долларни бўлишиб олишга келишишган шекилли.
Ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёни бошланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.