Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)

Ўзбекистон миллий университети олимлари Пойтахтимизнинг марказидаги эски бинолардан бирининг ертўласида олиб борилган қидирув вақтида шу бино ертўласидан 80 йиллар аввал йўқолган қиймати миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга хазина топишди.

Бино 1870 йилларда қурилган бўлиб, унинг ертўласи остида яна бир яширин ҳужра мавжуд бўлган. Бу ҳужрага тушиш жойи кўмилиб кетганлиги сабабли салкам 80 йил бу ҳақида ҳеч ким билмаган.

Ноёб санъат асарлари, олтин кумуш танга ва идишлар, буржуазия услубида ишланган буюмлар Тошкент шаҳридаги ХIХ аср авлиё Евангел протестантлар ва христиан проваславлар черковлари деворларига ишланган қадимий суратлар, иконалар, қимматли металлдан ясалган буюмлар шулар жумласидандир.

Ҳозирда топилмалар музейга олиб келинмоқда. Айрим топилмалар реставрация ишларини олиб бориш учун Германия ва польшалик мутахассислар гуруҳидан иборат махсус лабораторияга топширилиши режалаштирилган.

Ушбу топилмалар орасида 1918 йил Тошкентдаги князь Романов саройининг ноёб коллекциялари, 1920 йилда Тошкентга Европа ва Санкт-Петербургдан келган машҳур дворянлар ва олимларга ҳамда 1932-38 йилларда Сталин репрессияси қурбонлари ҳамда генерал Жўрабек уйидан йўқолган ашёлар ҳам мавжуд.

Ҳозирча топилмалари аниқ сони, номи ва қиймати тўлиқ эълон қилингани йўқ. Қидирув ишлари ЎзФА нинг тарих ва археология соҳасидаги академик экспертлар гуруҳи билан давом эттирилмоқда. Қуйидаги суратларда ушбу хазинадан мисоллар келтириб ўтамиз.

Олтин микроскоп. ХIХ аср. Австрия империяси
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
Олтин микроскоп. ХIХ аср. Австрия империяси
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
Олтин-кумуш тангалар намуналари. Бу жойда кўплаб тангалардан бири келтирилган. Хазинада ўнлаб бундай тангалардан мавжуд
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
Икона. ХIХ аср
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
Олтин қуймалари. ХХ аср. Бундай қуймалар жами 8 кг бўлиб, суратда унинг бир қисми холос
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
Кумуш қуймаларидан бир дона намуна
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
ХVIII-XIX асрларда Россия императорининг саройидан келтирилган, олтин билан безатилган китоблар
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
1830 йилги Америка қушлари китоби. Нархи 150 минг АҚШ доллари атрофида. Бундай қимматбаҳо китоблардан хазинада 4 дона мавжуд
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
1535 йилги китоб. Эски лотин ва юнон тилида
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
ХV-XVI асрлар атрофидаги қимматбаҳо китоблар

XII асрдан XVIII асргача бўлган қўлёзмалар
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
Николай Димо исмли бадавлат рус фуқароси, ушбу хазинанинг Ўрта Осиёга олиб келинишига сабабчи бўлган шахс
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
Топилмалар орасида ўрта асрларга(ХII-XVII) тегишли машҳур ўзбек алломаларининг ўнлаб қўлёзма китоблари мавжуд бўлиб улардан айримлари бизгача етиб келмаган деб ҳисобланарди.

1920 йил Петербургдан Тошкентга келган поезд. Хазинани юртга олиб келган инсонлар.
Тошкентда қиймати миллионлаб долларга тенг осори атиқаларга тўла хазина топилди (фото)
Ушбу ноёб ва бебаҳо китоблар нафақат ўзбекистон балки жаҳоннинг машҳур музейларини ҳам безашга арзийдиган катта хазинадир.
Китоблар билан бирга ўзбек хонликлари давридаги ўнлаб диний сиёсий ҳужжатлар шажаралар тарихий маълумотлар ҳам топилди.
Ҳозирги кунда ушбу қидирув ишлари ҳали давом этмоқда. Олимларимиз илмий изланишларида янада кўпроқ топилмалар аниқлашига умид қилиб қоламиз.
Ушбу топилмалар тарихий аҳамиятга молик ёдгорлик бўлганлиги сабабли давлат муҳофазасига олинган.
Баҳодир Аҳмедов

Манба: Kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.