Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали равишда кутиб олинди (фото)

Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали равишда кутиб олинди (фото)
Хабарингиз бор, 15 февраль куни (16 февраль тонгида) профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда фаолиятидаги 16-жангни ўтказганди. Мазкур баҳсда ҳамюртимизга америкалик Майкл Фокс рақиблик қилган ва 10 раундлик жангда Шоҳжаҳон очколар ҳисобига ғалаба қозонганди.

Бугун боксчимиз юртимизга қайтиб келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вакиллари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали равишда кутиб олишди. Бу ҳақдa МОҚ хабар берди.
Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали равишда кутиб олинди (фото)
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Шоҳжаҳон Эргашев бунгача профессионал рингда 16 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал этган. 14 та жангда у рақибларини нокаутга учратган.
Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали равишда кутиб олинди (фото)
Шоҳжаҳон навбатдаги жангини катта эҳтимол билан шу йилнинг 13 апрель куни ўтказади. Бироқ, бу ҳақида ҳали расман эълон қилинмаган.
Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали равишда кутиб олинди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.