Тошкент вилоятида тезлик билан келаётган Lacetti каналга отилиб кетди (видео)

Тошкент вилоятида тезлик билан келаётган Lacetti каналга отилиб кетди (видео)
Фото: UzNews
Тошкент вилоятида енгил автомобиль «Букри кўприк» яқинидаги Ғазалкент гидроузели каналига отилиб тушиб кетди, деб ёзади UzNews воқеа гувоҳига таяниб.

Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмасдан, йўл ёқасидаги каналга тушиб кетган. Ҳодиса 17 март куни тахминан 16:30 да содир бўлган.

Автомобиль қурилиш крани ёрдамида сувдан чиқариб олинган. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган. Жабрланганлар ҳақида хабарлар келиб тушмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.