Қашқадарёда кучли ёмғир натижасида катта автомобиль йўли ўпирилиб тушди (фото, видео)

Қашқадарёда кучли ёмғир натижасида катта автомобиль йўли ўпирилиб тушди (фото, видео)
Фото: «Халқ сўзи»
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида жойлашган катта автомобиль йўли кучли ёмғир ёғиши оқибатида ўпирилибди тушди. Ижтимоий тармоқларда ўпирилиб тушган йўл суратлари тарқалди, деб ёзади «Халқ сўзи».

Қайд қилинишича, мазкур воқеа туманнинг Оқработ маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган. Тоғ-адирликлардан иборат ҳудудда кучли ёмғир ёғиши натижасида ер юмшаб, асфальт қопланган йўл ўпирилиб кетган.
Қашқадарёда кучли ёмғир натижасида катта автомобиль йўли ўпирилиб тушди (фото, видео)
Фото: «Халқ сўзи»
Гувоҳларнинг айтишича, бу вақтда йўлнинг мазкур қисмида машиналар ҳаракатланмаган. Шу боисдан ҳеч қандай техник воситалари ва одамлар жабрланмаган.
Қашқадарёда кучли ёмғир натижасида катта автомобиль йўли ўпирилиб тушди (фото, видео)
Фото: «Халқ сўзи»
Эслатиб ўтамиз, шунингдек кеча кучли ёмғир натижасида Қамаши тумани Оқдаҳана қишлоғидан оқиб ўтувчи Лангар дарёсида кучли сел тошқини юзага келган. Мазкур ҳолат акс этган лавҳани қуйида кўришингиз мумкин:
[media=https://www.youtube.com/watch?v=wjkZDjV9ISU&feature=youtu.be]
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.