Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зариповга квартира совға қилинди (фото)

Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зариповга квартира совға қилинди (фото)
9 май - Хотира ва қадрлаш куни Ўзбекистон халқи учун ўзгача байрамдир. Бу кун нафақат Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва иштирокчилари, балки ўз ҳаёт йўли билан ҳурмат қозонган инсонлар ҳам ардоқланади, улар ҳолидан хабар олинади.

Бундай инсонлардан бири – таниқли цирк артисти, цирк сулоласи асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зариповдир. 9 май куни арафасида Ҳаким Зариповга ажойиб совға – квартира берилди. Янги квартиранинг калитларини тантанали равишда халқ артистига Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев топширди. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зариповга квартира совға қилинди (фото)
“Ҳаким Зарипов – ҳар томонлама ноёб инсондир. Тасаввур қилинг-а, у ўзининг енгил бўлмаган ва узоқ ҳаётининг 80 йилини ҳаётининг бош иши – циркка бахшида қилган. Бугун ҳам, Зарипов 96 ёшига қарамай ишлашда давом этмоқда”, деб таъкидлаб ўтилган ҳокимлик матбуот хизматида.
Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зариповга квартира совға қилинди (фото)
Ҳаким Зарипов қарийб 80 йилдан бери цирк манежида от устида томоша кўрсатиб келади. Салкам бир аср яшаб қўйганига қарамай, ҳозирда ҳам “Ўзбек давлат цирки”да фаолият юритиб келмоқда.
Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зариповга квартира совға қилинди (фото)
У узоқ йиллар ўз оиласи билан ётоқхонада яшаб келган. Бугун эса президентимиз томонидан ватан равнақи йўлидаги хизматлари учун Ҳаким Зарипов муносиб тақдирланди ва янги хонадонга эга бўлди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.