FaceApp: ўзбекистонликларни қаритаётган илова (фото)

Қариганда ёки жинси ўзгарганда одамнинг қиёфасини кўрсатадиган FaceApp иловаси кутилмаганда бир неча мамлакатнинг, хусусан Ўзбекистоннинг Google Play ва App Store топ ўрнига чиқиб олди.

Бутун Ўзбекистон офисларида ҳиринг-ҳиринг тўхтамаяпти, фойдаланувчилар ўзларининг \"қариган\" фотоларини ижтимоий тармоқларда тарқатмоқдалар. Илова оммалашиб кетишига сабаб нима?

FaceApp иловаси икки йил аввал пайдо бўлган эди. Ўшанда ҳам озгина овозага сабаб бўлган иловага кейинчалик қизиқиш камайиб кетган эди. Лекин 2019 йил июлида илова такомиллаштирилган алгоритмлар асосида янгиланди. Сонияларда суратга ишлов берган сунъий интеллект ва нейротармоқлар туфайли расмлар аслига жуда ўхшаш чиқмоқда.

Бутун дунёда фойдаланувчилар машҳур инсонларнинг юзларини қаритишмоқда. Қуйидаги уларнинг айримларини кўришингиз мумкин.
FaceApp: ўзбекистонликларни қаритаётган илова (фото)
Леонардо Ди Каприо
FaceApp: ўзбекистонликларни қаритаётган илова (фото)
Владимир Зеленский
FaceApp: ўзбекистонликларни қаритаётган илова (фото)
Жасур Умиров
FaceApp: ўзбекистонликларни қаритаётган илова (фото)
Жаҳонгир Позилжонов
FaceApp: ўзбекистонликларни қаритаётган илова (фото)
Ширин

Жаҳонгир Ортиқхўжаев
FaceApp: ўзбекистонликларни қаритаётган илова (фото)
Жамшид Қўчқоров
FaceApp: ўзбекистонликларни қаритаётган илова (фото)
Шерзод Шерматов
FaceApp: ўзбекистонликларни қаритаётган илова (фото)
Азиз Абдуҳакимов

Манба: Minbar.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.