Ўзбекистонда ҳокимларнинг турар жойлар бўйича ваколатларидан бири бекор қилинади

Ўзбекистонда ҳокимларнинг турар жойлар бўйича ваколатларидан бири бекор қилинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган Уй-жой кодекси 15-моддасидаги (Турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш) “ҳокимларининг қарорига” деган сўзлар “қурилиш бўлимларининг рухсатномасига” деган сўзлар билан алмаштирилади.

15-модданинг амалдаги таҳририга кўра, яшаш учун яроқли бўлган турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишга йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда, турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш мулкдорнинг ёки у ваколат берган органнинг (шахснинг) аризасига кўра туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
- ҳукумат қарорларини ушбу қонунга мувофиқлаштиради;
- давлат бошқаруви органлари ушбу қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;
- ушбу қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.