Буюк Британиянинг етакчи университетлари Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси учун мутахассислар тайёрлашдан манфаатдор

Буюк Британиянинг етакчи университетлари Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси учун мутахассислар тайёрлашдан манфаатдор
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори Сардор Кариев бошчилигидаги делегацияси Буюк Британияда иш сафари билан бўлиб турибди. 5 ноябрдан 12 ноябрга қадар давом этадиган ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Буюк Британиянинг фармацевтика соҳасидаги тажрибасини ўрганади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида мазкур давлат университетлари филиалларини очиш имкониятларини муҳокама қилишни режалаштирган. Бундан ташқари, Қироллик фармацевтика жамияти раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш кун тартибидан ўрин олган.
Буюк Британиянинг етакчи университетлари Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси учун мутахассислар тайёрлашдан манфаатдор
Ташрифнинг биринчи кунида ўзбекистонлик мутахассислар Де Монфорт Университети вакиллари - проректор жаноб Саймон Олдройд ва Соғлиқни сақлаш ва табиий фанлар факультети декани Каушик Пател билан учрашди. Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг илмий соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ва қўшма саъй-ҳаракатлар тафсилотларини муҳокама қилдилар. Учрашув якунида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.
Буюк Британиянинг етакчи университетлари Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси учун мутахассислар тайёрлашдан манфаатдор
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияга ташриф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги “2019 - 2021 йилларда Республиканинг фармацевтика тармоғини янада жада ривожлантиришни чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг республикада фармацевтика соҳаси мутахассисларини тайёрлаш бўйича етакчи хорижий олий ўқув юртларининг филиалларини ташкил этишни назарда тутувчи 16-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Буюк Британиянинг етакчи университетлари Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси учун мутахассислар тайёрлашдан манфаатдор
Шу муносабат билан, Тошкентда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги раҳбарияти фармацевтика соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича Буюк Британиянинг етакчи университетлари билан музокаралар ўтказди ва хорижий мутахассислар фармацевтика соҳасида янги инновацион технологияларни тадқиқ этиш ва ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ниятларини билдирди.
Буюк Британиянинг етакчи университетлари Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси учун мутахассислар тайёрлашдан манфаатдор
Буюк Британиянинг етакчи университетлари Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси учун мутахассислар тайёрлашдан манфаатдор
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.