Салкам 3 килограмм заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтмоқчи бўлган шахс фош бўлди

Салкам 3 килограмм заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтмоқчи бўлган шахс фош бўлди
Заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент” халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Ф.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, ушбу шахс юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган 2880,4 грамм бўлган оқ ва сариқ рангли металдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.