Жиззахда божхоначилар томонидан 20 минг дона пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди

Жиззахда божхоначилар томонидан 20 минг дона пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида пиротехника воситаларини сотиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.С. бошқарувидаги Matiz русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

Натижада автоуловнинг орқа ўриндиғида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 20 400 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.