Вазирлик ўқишини кўчирмоқчи бўлган талаба ва ота-оналарни огоҳлантирмоқда

Вазирлик ўқишини кўчирмоқчи бўлган талаба ва ота-оналарни огоҳлантирмоқда
Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Републикаси фуқароларидан уларнинг ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади.

Аризалар 2020 йилнинг 7 февралидан 15 февралига қадар (шу куни ҳам) ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади ва суҳбатлар ўтказилади, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.

Шунингдек, вазирлик қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш бўйича мурожаат қилаётган фуқаролар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат қилган.

«Сиз томонингиздан тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ бўлган тақдирда Ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан албатта қабул қилинади.
Кўчиришда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва синовлар қўйилмайди.
Турли «ёрдам берадиган» таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг».
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.