Ҳокимлар халқ депутатлари вилоят кенгашларида ҳисобот берувчи тизим жорий қилинади

Ҳокимлар халқ депутатлари вилоят кенгашларида ҳисобот берувчи тизим жорий қилинади
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 июлга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- вилоят ва туман ҳокимлари ўз дастурлари ва уларнинг ижроси тўғрисида халқ депутатлари вилоят кенгашларида ҳисобот беришини назарда тутувчи тизимни жорий қилиш;
- маҳаллий кенгашларга вазирлик ва идоралар ҳудудий тузилмалари раҳбарларининг ўз лавозимига лойиқлиги юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга таклиф киритиш ваколатини бериш;
- маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида Кенгаш сўрови институтини жорий қилиш;
- маҳаллий кенгашларнинг доимий асосда ишлайдиган котибиятни ташкил этиш;
- вилоятлар ва туманлар ҳокимлари томонидан ижтимоий-иқтисодий дастурларни тегишинча Сенат ва маҳаллий кенгашларда муҳокамадан ўтказиш ва ҳимоя қилиш амалиётини жорий қилиш;
- концепция, стратегия ва бошқа қарорлардаги индикаторлар ва мақсадли параметрлар ижроси бўйича ҳокимлар оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликка мунтазам ахборот бериши;
- маҳаллий кенгашлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш чораларини кўриш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, Адлия вазирлиги.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.