Мирзаободликлар Янгиерга эвакуация қилинди (фото)

Мирзаободликлар Янгиерга эвакуация қилинди (фото)
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Сардоба туманида сув омбори девори бузилиши оқибатида рўй берган сув тошқини туфайли вилоятнинг Мирзаобод туманидан 2 мингдан ортиқ киши Янгиер шаҳрига эвакуация қилинди.
Мирзаободликлар Янгиерга эвакуация қилинди (фото)
Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, вақтинчалик эвакуация қилинган мирзаободликлар Янгиер педагогика ҳамда тиббиёт коллежлари, ГулДУнинг Янгиер шаҳридаги педагогика факультети ва Янгиер Футбол академияси биносига жойлаштирилган.
Мирзаободликлар Янгиерга эвакуация қилинди (фото)
«Қайд этиш жоизки, мана шундай шароитида бир қанча тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар ва ҳомийлар томонидан эвакуация қилинган фуқароларга зарурий озиқ-овқатлар, ичимлик суви, ниқоб, антисептик восита, бир марталик қўлқоплар ва бошқа тиббиёт воситалари етказиб берилмоқда.
Мирзаободликлар Янгиерга эвакуация қилинди (фото)
Шунингдек, Гулистон туман ҳокимлиги томонидан ҳам озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳомийлик ёрдами келтирилди», дейилади хабарда.
Мирзаободликлар Янгиерга эвакуация қилинди (фото)
Мирзаободликлар Янгиерга эвакуация қилинди (фото)
Мирзаободликлар Янгиерга эвакуация қилинди (фото)
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни соат 05:55да Сардоба сув омбори дамбаси деворида сув чиқиши юзага келиб, тумандаги Қўрғонтепа аҳоли яшаш пункти сув остида қолди.
Шундан сўнг сув омбори атрофидаги хавф ҳудудидан 11,5 мингдан зиёд аҳоли кўчирилган, яна тўртта маҳаллани кўчириш режалаштирилганди.

Бундан аввалроқ Мирзаобод туманидаги «Беруний», «Пахтаобод», «Балиқчи», «Ҳақиқат», «Баҳористон», «Янгиовул» ва «Дўнгариқ» МФЙлари аҳолиси сув тошиш хавфи бўлгани учун Янгиер шаҳрига эвакуация қилинаётгани хабар қилинганди. Туман аҳолисининг яна бир қисми Жиззах вилояти ҳудудидаги мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ва аҳоли хонадонларига кўчирилиши бошланганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.