Ўзбекистоннинг прогнози яхши эди-я, эсиз... Сингапур университети барча графикларни ўчириб ташлади

Ўзбекистоннинг прогнози яхши эди-я, эсиз... Сингапур университети барча графикларни ўчириб ташлади
Сингапур технология ва дизайн университети (SUTD) COVID-19 пандемияси турли мамлакатларда қанча вақтда ниҳоясига етишини ҳисоблаб чиққан, жумладан, Ўзбекистон май ойидаёқ коронавирусдан фориғ бўлиши графикда кўрсатиб берилганди.

Аммо университет олимлари айни пайтда ўзгариб бораётган вазиятдан келиб чиқиб, илгари ўзлари қилган барча ҳисоб-китоблар кучини йўқотганини маълум қилишди. Бунинг исботи сифатида университет ўз сайтига жойлаган барча графикларни ўчириб юбориб, энди эътиборни бошқа тадқиқотларга қаратишни сўради.

Сингапурлик олимлар бошидаёқ ҳар қандай прогнозларга ҳушёр бўлишга чақиришганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.