Олимлар нима сабабдан коронавирус болаларда кам учраётганига тушунтириш берди

Олимлар нима сабабдан коронавирус болаларда кам учраётганига тушунтириш берди
Фото: Reuters
АҚШдаги Вандербильт университети Тиббиёт маркази тадқиқотчилари нима сабабдан болалар коронавирусга камроқ чалинаётгани ва касалликни осон ўтказаётганини аниқлади.

Олимларнинг аниқлашича, бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватида оқсилни кодловчи ген мавжуд бўлиб, бу COVID-19’нинг организмга киришига ёрдам беради. Инсон қанча улғайса, ушбу ген фаоллашиб бораверади.

Шу сабабли болалар организми ўз вақтида коронавирусга қарши ҳимоя ишлаб чиқаришга улгурмоқда.
Бироқ олимларнинг таъкидлашича, болалар коронавирус ташувчи бўлиб, бошқаларга буни юқтирувчи бўлиб қолаверади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.