Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партиясини жўнатди

Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партиясини жўнатди
Фото: gov.kg
Ўзбекистон президенти ва Қирғизистон президенти ўртасида эришилган келишувлар доирасида яна бир инсонпарварлик юки Қирғизистонга етиб борди. Бу ҳақда ушбу мамлакат ҳукумати сайтида хабар қилинган.

Гуманитар ёрдам ўз ичига кўчма кислород концентратларини олади - 50та тўплам ва сарф материаллари билан ўпкани сунъий вентиляция қилиш бўйича инвазив бўлмаган 100 дона қурилма.
Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партиясини жўнатди
Умумий оғирлиги 8 тоннани ташкил этадиган гуманитар ёрдам юклари авиапарвоз орқали барча санитария-эпидемиология меъёрларига мувофиқ етказиб берилди.
Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партиясини жўнатди
Қирғизистон ҳукумати кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон ҳукумати ва қардош ўзбек халқига миннатдорчилик билдиради, дейилган хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.