Бўстонлиқда каналга тушиб кетган Matiz олиб чиқилди. Ҳайдовчи машинадан тушиб қолган

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Бўзсув каналига тушиб кетган Matiz олиб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
22 сентябрь куни тахминан соат 14:30 ларда Бўстонлиқ тумани Товоқсой қўрғонида яшовчи А.Э. Matiz машинасини ҳайдаб кетаётганида эҳтиётсизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, Бўзсув каналига тушиб кетган. Matiz сувга тушиб кетаётган пайтда у машинадан тушиб қолишга улгурган.
Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган хабарга асосан, қутқарув ишларига Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг 6 нафар хизматчиси жалб қилинган.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 1 та махсус, 1 та юк кўтарувчи автокран ёрдамида автомашина сувдан олиб чиқилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Бўзсув каналига тушиб кетган Matiz олиб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
22 сентябрь куни тахминан соат 14:30 ларда Бўстонлиқ тумани Товоқсой қўрғонида яшовчи А.Э. Matiz машинасини ҳайдаб кетаётганида эҳтиётсизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, Бўзсув каналига тушиб кетган. Matiz сувга тушиб кетаётган пайтда у машинадан тушиб қолишга улгурган.
Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган хабарга асосан, қутқарув ишларига Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг 6 нафар хизматчиси жалб қилинган.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 1 та махсус, 1 та юк кўтарувчи автокран ёрдамида автомашина сувдан олиб чиқилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













