Тошкент жамоат транспортида йўловчиларга қўлқоп бепул бериладиган бўлди

Тошкент жамоат транспортида йўловчиларга қўлқоп бепул бериладиган бўлди
Турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида 19 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилиши ҳақида хабар берилганди.

Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бунда ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади

Йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

Йўловчиларнинг қўлқоп таққан-тақмаганини махсус ишчи гуруҳ назорат қилиб боради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.