Наманганлик мактаб ўқувчиси Буюк Британия қироличасидан мактуб олди

Наманганлик мактаб ўқувчиси Буюк Британия қироличасидан мактуб олди
Фото: Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
Наманганлик мактаб ўқувчиси Буюк Британия қироличаси Елизавета II дан мактуб олди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Азизбек Мирзаханов Наманган шаҳридаги 33-умумтаълим мактабида таҳсил олади. Инглиз тили ва Буюк Британия тарихидан ташқари, машҳурларнинг дастхатини тўплашга ҳам қизиқади.
Наманганлик мактаб ўқувчиси Буюк Британия қироличасидан мактуб олди
Фото: Зоҳиджон Мамасолиев
«Қиролича ҳар куни дунёнинг турли давлатларидан юбориладиган ўнлаб мактубларни эринмай ўқиб чиқиши ҳақида ўқигандим. Шундан кейин менда ҳам у кишига хат юбориш иштиёқи туғилди. Мактубимда Ўзбекистон, жумладан, ўзим туғилиб-ўсган Наманган шаҳри ҳақида ҳикоя қилдим, инглиз тилига қизиқишимни билдирдим, фотолар юбордим. Орадан уч-тўрт ой ўтиб Виндзор қалъасидан жавоб хати келди», — дейди Азизбек.

Жавоб хатида мактуб учун миннатдорлик билдирилган ва дастхат бериш мавжуд қоидаларга тўғри келмаслиги сабабли қиролича ва унинг турмуш ўртоғи фотоси юборилган.
Наманганлик мактаб ўқувчиси Буюк Британия қироличасидан мактуб олди
Фото: Зоҳиджон Мамасолиев
Азизбекнинг айтишича, у келгусида Буюк Британияда ўқишни ният қилган. Хоббисини ҳам ташлаб қўйгани йўқ: Россия президенти Владимир Путин ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга ҳам дастхат сўраб мактуб йўллаган, ҳозирда уларнинг жавобини кутмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.