Шавкат Мирзиёев янги завод ҳудудида дарахт кўчати экди (фото)

Шавкат Мирзиёев янги завод ҳудудида дарахт кўчати экди (фото)
Давлат раҳбари Тошкент металлургия заводидаги технологик жараён билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев янги завод ҳудудида дарахт кўчати экди (фото)
Ушбу корхона техник ва технологик жиҳатдан халқаро миқёсдаги йирик мажмуалар қаторига киради. Бу ерда Италия, Германия, Россия, Австрия, Швейцария, Жанубий Корея каби 27 та мамлакатдан асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш, назорат қилиш ва бошқариш жараёнлари автоматлаштирилган.
Шавкат Мирзиёев янги завод ҳудудида дарахт кўчати экди (фото)
Энг муҳими, заводда «яшил» технологиялар қўлланган. Чиқиндиларни қисқартириб, қатъий экологик меъёрларга амал қиладиган, чиқинди газларни ушлаб қоладиган, оқова сувларни тозалайдиган ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланган.
Шавкат Мирзиёев янги завод ҳудудида дарахт кўчати экди (фото)
Мажмуа мутасаддилари ишлаб чиқарувчилар билан йўлга қўйиладиган кооперация алоқалари ҳақида маълумот берди. Завод маҳсулотларига ҳозирнинг ўзидаёқ ўнлаб корхоналардан буюртмалар тушаётгани айтилди.
Шавкат Мирзиёев янги завод ҳудудида дарахт кўчати экди (фото)
— Металл муаммо бўлгани учун саноатда занжир йўқ эди. Бу завод ишга тушиши билан талаб юқори бўлган металлургия маҳсулотини ишлаб чиқариш занжири шаклланади. Ҳудудларда яна юзлаб корхоналарнинг барпо этилиши учун жуда катта замин бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев янги завод ҳудудида дарахт кўчати экди (фото)
Давлат раҳбари заводнинг шоурумида ҳам бўлиб, бу ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев янги завод ҳудудида дарахт кўчати экди (фото)
Эсдалик учун дарахт кўчати экилди.
Шавкат Мирзиёев янги завод ҳудудида дарахт кўчати экди (фото)
Шавкат Мирзиёев янги завод ҳудудида дарахт кўчати экди (фото)
Шавкат Мирзиёев янги завод ҳудудида дарахт кўчати экди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.