Қирғизистонлик фуқаронинг Toyota автомашинаси Бектемир пости яқинида Lacetti ва бетон тўсиққа урилди

Қирғизистонлик фуқаронинг Toyota автомашинаси Бектемир пости яқинида Lacetti ва бетон тўсиққа урилди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Тошкентнинг Бектемир туманида Қирғизистон фуқароси бошқарувида бўлган Toyota Land Cruiser Lacetti’га урилиб, йўл-танспорт ходисасини содир этди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ.

Маълум қилинишича, 12 январь куни соат 21:35 ларда Бектемир туманидаги «Шарқ» ЙПХ пости яқинида 32 ёшли Қирғизистон фуқароси Самит А. ўзининг бошқарувидаги Toyota Land Cruiser’да аварияга учраган.

Қайд этилишича, у автомобиль бошқарувини йўқотиб, 55 ёшли Бекназаров Р. бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашув содир этган, сўнг бетон тўсиққа урилган. Дастлабки маълумотга кўра, ЙТҲга Toyota ҳайдовчисининг рулда ухлаб қолгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Қирғизистонлик фуқаронинг Toyota автомашинаси Бектемир пости яқинида Lacetti ва бетон тўсиққа урилди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Қирғизистонлик фуқаронинг Toyota автомашинаси Бектемир пости яқинида Lacetti ва бетон тўсиққа урилди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
ЙТҲ натижасида йўловчи — Самарқанд вилоятида туғилган 25 ёшли Гулсара А. тан жароҳати олиб, тиббий муассасага жойлаштирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.