Одамларга ўт ўчириш машинасида аёвсиз сув сепилгани юзасидан расмий изоҳ берилди

Одамларга ўт ўчириш машинасида аёвсиз сув сепилгани юзасидан расмий изоҳ берилди
Бугун ижтимоий тармоқларда ёнғин ўчириш машиналари томонидан сув сепилаётгани  акс этган видеолар кенг тарқалди. 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги видео юзасидан баёнот билан чиқди.
 
Мазкур ҳолат вазирлик томонидан тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу вазият республикамизнинг Андижон вилояти Марҳамат ҳамда Сурхондарё вилояти Денов туманларида юзага келганилиги маълум бўлди.

Унга кўра, юқорида қайд этилган ҳудудларда коронавирус инфекциясининг ўчоғи аниқланган ҳамда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, дезинфекция ишлари шошилинч, тартибсиз ҳолда амалга оширилган.
 
Ҳодиса юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли ходимларга интизомий чоралар кўрилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.