Тошкентда аввал ҳам ўғрилик учун судланган шахс 7,5 млн сўмлик тилла тақинчоқларни ўмарди

Тошкентда аввал ҳам ўғрилик учун судланган шахс 7,5 млн сўмлик тилла тақинчоқларни ўмарди
Фото: Тошкент шаҳри ИИББ матбуот хизмати
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида аввал ҳам ўғрилик қилгани учун судланган шахс 7,5 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлади, дея хабар бермоқда шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 54 ёшли О.У. мурожаат қилиб, 15 апрель куни номаълум шахс хонадонининг эшигини бузиб, 7 500 000 сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетганини маълум қилди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғрилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Кўрилган чоралар давомида гумонланувчи — муқаддам ўғрилик учун судланган 28 ёшли Ж.М. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.