Бўстонлиқда юк машинаси каналга тушиб кетди (фото)

Бўстонлиқда юк машинаси каналга тушиб кетди (фото)
\"\"
Фото: ЙҲХББ
Жорий йилнинг 4 июль куни соат 10:00ларда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган К.Б. «Камаз-5511» русумли юк автомашинасида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиш учун кутиб турган вақтда орқа томонга ҳаракатланиб кетиб «Паркент» каналига тушиб кетган.
\"\"
Фото: ЙҲХББ
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Бироз вақтдан сўнг автомашина каналдан олиб чиқилган.
\"\"
Фото: ЙҲХББ
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.\"\"
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.