Жиззахда ортиқча юк ортилган «ЗИЛ» бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди

Кадр: Telegram
Жиззах вилоятида белгиланган меъёридан ортиқча юк ортган «ЗИЛ» юк машинаси ағдарилиб кетди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, вилоятнинг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида ортиқча юк ортилган юк машинаси йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомобиль йўлида тирбандлик юзага келган. Видеодан кўриш мумкинки, ағанаб ётган юк машинаси экскаватор ёрдамида турғизилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Жиззах вилоятида белгиланган меъёридан ортиқча юк ортган «ЗИЛ» юк машинаси ағдарилиб кетди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, вилоятнинг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида ортиқча юк ортилган юк машинаси йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомобиль йўлида тирбандлик юзага келган. Видеодан кўриш мумкинки, ағанаб ётган юк машинаси экскаватор ёрдамида турғизилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













