Ўзбекистонда «Инсон қадри учун – 100 та мақсад» лойиҳасига 55 трлн сўм ажратилади

Ўзбекистонда «Инсон қадри учун – 100 та мақсад» лойиҳасига 55 трлн сўм ажратилади
Тараққиёт стратегиясида 7 та устувор йўналиш бўйича, «Инсон қадри учун – 100 та мақсад» белгилаб олинди. Бу ҳақда 26 январь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда таъкидланди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Тараққиёт стратегиясида 7 та устувор йўналиш бўйича, ‘Инсон қадри учун – 100 та мақсад\' белгилаб олинди. Ушбу мақсадларга эришиш учун, 2022 йилнинг ўзида умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард долларлик 398 та чора-тадбирни амалга ошириш кўзда тутилмоқда», – деди президент.

Давлат раҳбари барча саъй-ҳаракатлар, ажратилаётган маблағлар маҳалла ва хонадонларгача аниқ етиб бориши ва ҳар бир оила фаровонлигини оширишга хизмат қилиши шартлигини таъкидлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.