Сирдарёдаги кафелардан бирида маст ҳолда жанжал кўтарган аёллар жазога тортилди

Сирдарёдаги кафелардан бирида маст ҳолда жанжал кўтарган аёллар жазога тортилди
Фото: Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги кафеда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, жанжал кўтарган аёлларга жазо белгиланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи фуқаро С.О. ва Гулистон туманида яшовчи шериги Ш.У. «Фаровон» маҳалласида яшовчи кафега овқатланиш мақсадида келган. Кафе эгалари билан ўзаро келишолмай қолиб, туман ИИБга хабар берган. Шундан сўнг аёллар уларни ИИБ биносига олиб бормоқчи бўлган масъул ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатган.
Сирдарёдаги кафелардан бирида маст ҳолда жанжал кўтарган аёллар жазога тортилди
Фото: Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
Уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд томонидан жазо тайинланган. Фуқаро С.О.га 5 сутка маъмурий қамоқ, фуқаро Ш.У.га ёлғиз она эканини инобатга олиб, энг кам ойлик маошининг беш баробарида жарима жазоси тайинланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.