Тошкентда халқаро кинофестивал ўтказилиши муносабати билан 3 та кўча ёпилади

Тошкентда халқаро кинофестивал ўтказилиши муносабати билан 3 та кўча ёпилади
14 сентябрь куни пойтахтда \"Ипак йўли дурдонаси\" XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан бир неча кўчалар ёпилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, улар қуйидагилар:
  • Чилонзор кўчаси – Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади;
  • Алишер Навоий шоҳкўчаси – Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади;
  • Пахтакор кўчаси – Навоий шоҳкўчаси ва “Пахтакор” стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
Тошкентда халқаро кинофестивал ўтказилиши муносабати билан 3 та кўча ёпилади
Тошкентда халқаро кинофестивал ўтказилиши муносабати билан 3 та кўча ёпилади
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.