Юк машина ортида яратилган кўчма мини боғлар (фотожамланма)

Юк машина ортида яратилган кўчма мини боғлар (фотожамланма)

Ақл бовар қилмас нарсаларни японлар ўйлаб топиши одатга айланиб боряпти. Технодунёда олдинлаб кетган японлар табиатни ҳам унутиб қўйгани йўқ. Жумладан, японлар кичик юк машиналар ортида ўзгача яшилликни яратиб — энг яхши кичик кўчма боғлар кимга тегишли эканини аниқлаш учун танловда беллашишни ҳам бошлаб юборган

Kei Truck ёки Kei Tora — ушбу кичик ҳажмли юк ташишга мўлжалланган транспорт воситаси Японияда ишлаб чиқарилади. Осиёнинг кўплаб давлатларида ҳам кенг тарқалган. Одатда ундан юк ташишда фойдаланишади. Унинг асосий устунлиги — енгил ҳамда мобиллигида. У тор кўчаларда ҳам бемалол манёврларни амалга ошира олади. 

Япония ландшафт дизайнерлари федерацияси ҳар йили танлов ўтказади. Унга кўра, иштирокчилар энг яхши кўчма боғларни яратиш борасида беллашади. Ҳакамлар эса ландшафтчи автодизайнерлар томонидан яратилган энг яхши мобил боғни аниқлайди.

Қуйидаги суратлар орқали кўчма боғларнинг гўзаллигига ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.

\"\"
Бонсаи дарахти билан безатилган анъанавий япон боғи.
Фото: BigPicture
\"\"
Одамни мафтун қилиб қўядиган атиргул буталари.
Фото: BigPicture
\"\"
Япон услубига хос мини боғ.
Фото: BigPicture
\"\"
Яшилликка бурканган мини кафе.
Фото: BigPicture
\"\"
Овлоқ ер.
Фото: BigPicture
\"\"
Иккитаси бирда: боғ ва қаҳвахона.
Фото: BigPicture
\"\"
Бамбук ва кичик ҳовуз.
Фото: BigPicture
\"\"
Шаршарали мини боғ.
Фото: BigPicture
\"\"
Классик япон боғи.
Фото: BigPicture
\"\"
Кузги шаршара.
Фото: BigPicture
\"\"
Чой ичса бўладиган ўриндиқли кўчма боғ.
Фото: BigPicture
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.