Ғиёс Бойтоев ва бошқа санъаткорларнинг Тошкентдаги “бирров” нархи қанча?

Ғиёс Бойтоев ва бошқа санъаткорларнинг Тошкентдаги “бирров” нархи қанча?
Тўй қилиш арафасида турган инсон борки, ҳаётидаги ушбу қувончли кун унутилмас тарзда ўтишини истайди. Қуйида келтириладиган маълумотлар севимли санъаткорини тўйга чақирмоқчи бўлганларга қўл келади, деган умиддамиз.

Қобил Иброҳимов
Ғиёс Бойтоев ва бошқа санъаткорларнинг Тошкентдаги “бирров” нархи қанча?
Фото: Instagram
90 йиллардаги хит қўшиқлар муаллифи ва ижрочиси Қобил Иброҳимовни пойтахтда бўладиган тўйларга чақириш 250 долларга тушади.

Умида Мирҳамидова
Ғиёс Бойтоев ва бошқа санъаткорларнинг Тошкентдаги “бирров” нархи қанча?
Фото: Instagram
“Оқ атиргуллар” қўшиғи билан миллионлаб мухлисларга эга бўлган Умида Мирҳамидова 300 доллар эвазига тўйингизга файз бағишлаб беради.

Равшан Комилов
Ғиёс Бойтоев ва бошқа санъаткорларнинг Тошкентдаги “бирров” нархи қанча?
Фото: Instagram
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комиловнинг бирровга тўйга келиш нархи 300 доллар.

Ғиёс Бойтоев
Ғиёс Бойтоев ва бошқа санъаткорларнинг Тошкентдаги “бирров” нархи қанча?
Фото: Instagram
Агар тўйингизга Ғиёс Бойтоевни чақирмоқчи бўлсангиз, 400 доллар тайёрлаб қўяверинг.

Абдулла Қурбонов
Ғиёс Бойтоев ва бошқа санъаткорларнинг Тошкентдаги “бирров” нархи қанча?
Фото: Instagram
Абдулла Қурбонов ҳам 400 долларга келиб, тўйингизга ташриф буюрган меҳмонларга хуш кайфият улашиб кетади.

Илҳом Фармонов
Ғиёс Бойтоев ва бошқа санъаткорларнинг Тошкентдаги “бирров” нархи қанча?
Фото: Instagram
“Онажонинг рози қил” таронаси билан ўзбек оналарининг севимли хонандасига айланган Илҳом Фармонов 400 доллар эвазига бирровга тўйингизга ташриф буюради.

Дилфуза Раҳимова
Ғиёс Бойтоев ва бошқа санъаткорларнинг Тошкентдаги “бирров” нархи қанча?
Фото: Instagram
Дилфуза Раҳимовани пойтахт тўйларига 350 долларга таклиф этиш мумкин.

Дилфуза Исмоилова
Ғиёс Бойтоев ва бошқа санъаткорларнинг Тошкентдаги “бирров” нархи қанча?
Фото: Instagram
“Тошкентнинг шўх қизи” — Дилфуза Исмоилованинг Тошкент тўйларига келиб 4-5 та қўшиқни куйлаш нархи 400 доллар этиб белгиланган.

Анвар Санаев
Ғиёс Бойтоев ва бошқа санъаткорларнинг Тошкентдаги “бирров” нархи қанча?
Фото: Instagram
“Муҳаббат куйчиси” Анвар Санаев 500 долларга пойтахт тўйларига келади.

Зулайҳо Бойхонова
Ғиёс Бойтоев ва бошқа санъаткорларнинг Тошкентдаги “бирров” нархи қанча?
Фото: Instagram
Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонованинг бирров хизмати нархи 600 доллар этиб белгиланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.