Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди

Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди
Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда Қарши, Тошкент, Андижон, Нукус ва Марғилондаги Zamin Creative студияларининг янги иштирокчилари ва битирувчилари қатнашди. Бу ҳақда “Замин” халқаро жамоат фонди хабар берди.
Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди
Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди
Маълум қилинишича, фестивал ёшларга биргаликда ижодий лойиҳаларни амалга ошириш учун ажойиб имконият бўлди. Медиа йўналишида иштирокчилар дунёга машҳур риштонлик кулол Алишер Назиров ва Ёдгорлик ипак матолари фабрикаси билан ҳамкорликда “Нигоҳ” кўргазмасини тайёрлади.
Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди
Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди
Ёш актёрлар ўзларининг саҳна кўринишларида дарахтлар кесилиши ва денгизлар қуриши каби муҳим экологик мавзуларни кўтарди. Ёш дизайнерлар ”биргаликда, бир бутун бўлиш” ғоясини асос қилиб, миллий қуроқ усули, яъни майда парчалардан бир бутун буюм яратиш анъанаси орқали инсоннинг табиатга меҳрибон муносабатини очиб берди.
Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди
Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди
Зироат Мирзиёева болаларни фестивал муваффақиятли якунлангани билан табриклади, ижодига муваффақиятлар, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш сари йўлда тўлиқ эркинлик, шодлик ва илҳом тилади”, – деб ёзилади хабарда.
Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди
Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди
Шунингдек, Фарғона туманининг “Дўстлик” маҳалласида Зироат Мирзиёева иссиқхона хўжалиги бўйича амалий тренингларда иштирок этаётган экомактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларга қўшилди.
Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди
Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди
FAO экспертлари ва иссиқхона эгалари ўз мисолларида “ақлли” иссиқхонанинг имкониятларини қизиқарли тарзда очиб берди, самарали табиатни асровчи кўникмаларнинг қўлланилиши ҳосилдорликни оширишга, табиий ресурсларни сақлаб қолишга имкон беришини болаларга кўрсатиб берди.
Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди
Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.