Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?

Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Тошкентда концертлар мавсуми қизғин давом этмоқда. Энг шов-шувли дастурлар ҳали олдинда. Хўш, яқин ойларда қайси хонандалар ва кулги жамоалари концерт беради ҳамда уларнинг чипта нархлари қанча?

Аваз Охун
Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Қизиқчи Аваз Охун “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ўн кун давом этадиган 12 сеанслик концерт дастурини ўтказиб келяпти. Сўз устасининг 11-яккахон концерти 24 ноябрга қадар давом этади. Чипталарни 40 мингдан 300 минггача бўлган нархда сотиб олишингиз мумкин. Концерт тўлиқ жонли ижрода ўтади.

Сурайё Қосимова
Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Фото: Instagram
“Арзанда жоним” қўшиғи билан танилган хонанда Сурайё Қосимова 23—24 ноябрь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари саройида концерт дастурини тақдим этади. Чипталарни 100 мингдан 300 минггача бўлган нархда сотиб олишингиз мумкин. Қўшиқлар фонограмма орқали ижро этилади.

Ғайбулла Турсунов
Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Фото: Instagram
Ёш ижодкор 25—26 ноябрь кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида “Жанона” номли илк яккахон шоу концертини мухлислар эътиборга ҳавола қилади. Чипталар 70 мингдан 300 минггача бўлган нархда сотилмоқда. Концерт 100 фоиз жонли ижрода ўтади.

“Беном” гуруҳи
Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Фото: Instagram
Бир йилда икки маротаба концерт берадиган бу гуруҳ 27—30 ноябрда “Дардим тингла, осмон” номли шоу дастурини мухлислар эътиборига тақдим этади. “Халқлар дўстлиги”да бўлиб ўтадиган тўрт кунлик концертнинг чипталар нархи 50 минг сўмдан 450 минг сўмгача белгиланган. Концерт доимгидек тўлиқ жонли ижрода ўтади.

Дж Кинг Маcарелла
Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Фото: Instagram
Джънинг учинчи яккахон концерт дастури 30 ноябрь куни “Ҳумо арена” муз саройида бўлиб ўтади. Чипталарни 50 мингдан 100 минггача бўлган нархда сотиб олишингиз мумкин. Дастур жонли ижрода бўлади.

“Сетора” гуруҳи
Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Фото: Instagram
Афсонавий “Сетора” гуруҳи сўнгги бор 2004 йилда концерт дастурини ўтказганди. 20 йиллик танаффусдан сўнг гуруҳ тўлиқ таркибда саҳнага қайтяпти. 1—3 декабрда “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бўлиб ўтадиган концерт беш сеансдан иборат. 1—2 декабрь кунлари концерт икки сеансда — 15:00 дан 17:00 гача ҳамда 19:00 дан 21:00 гача. Чипталар нархи эса ҳайратланарли — 44 мингдан 770 минггача белгиланган. Қўшиқлар фонограмма орқали ижро этилади.

Бунёдбек Саидов
Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Фото: Instagram
Хонанда 4—8 декабрь кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида “Файзингиз бошқача” номли концерт дастурини тақдим этади. Чипталар нархи 40 мингдан 500 минггача белгиланган. Қўшиқлар фонограмма орқали ижро этилади.

Миршакар Файзуллаев
Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Фото: Instagram
Юморист Миршакар Файзуллаев бошчилигида 7 декабрь куни “Зарафшон” концерт залида стендап шоу бўлиб ўтади. Дастурда қизиқчи Озод Шукруллоев ҳам қатнашади. Чипталарни 70 мингдан 350 минггача бўлган нархда харид қилишингиз мумкин.

“Дизайн” жамоаси
Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Фото: Google
Кулги жамоаси “Халқлар дўстлиги” саройида 9—16 декабрь кунлари навбатдаги концерт дастурини ўтказади. Жонли ижрода ўтадиган томошанинг чипталар нархи 40 мингдан 450 минггача белгиланган.

Мирзабек Холмедов
Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Мирзабек Холмедов ҳамда Мирзо театри “Совуқ тушди, кулги қарғалар қайтишди” номли концерт дастурини 17—20 декабрь кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ўтказади. Концерт чипталарини 30 мингдан 400 минггача харид қилишингиз мумкин.

“Саҳар” гуруҳи
Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Гуруҳ 25—26 декабрь кунлари “Халқлар дўстлиги”да жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади. Чипталар 30 мингдан 400 минггача бўлган нархда белгиланган.

Осман Наврузов
Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Фото: Instagram
2025 йилнинг 15 январида хоразмлик санъаткор “Халқлар дўстлиги” санъат саройида навбатдаги концертини беради. Чипталарни 30 мингдан 400 минггача бўлган нархларда харид қилишингиз мумкин. Қўшиқлар фонограмма орқали ижро этилади.

Севинч Исмоилова
Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Фото: Instagram
Хоразмлик яна бир қўшиқчи Севинч Исмоилова 28 январь куни “Халқлар дўстлиги”да концерт дастурини мухлислари эътиборига ҳавола қиляпти. Чипталар 50 мингдан 500 минггача нархда белгиланган. Концертда фонограммадан фойдаланилади.

Юлдуз Усмонова
Тошкент шаҳрида кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади?
Фото: Instagram
Мухлислар орасида энг узоқ кутилаётган концерт, шубҳасиз, Юлдуз Усмонованики. Салкам уч ҳафта давом этадиган концерт 8—27 февраль кунлари “Халқлар дўстлиги”да бўлиб ўтади. Чипта нархлари 50 мингдан 550 минггача белгиланган. Қўшиқлар тўлиқ жонли ижрода куйланади.

Манба: Daryo.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.