"Губка Боб" яна катта экранда: Янги 3D фильм тизери чиқди

"Губка Боб" яна катта экранда: Янги 3D фильм тизери чиқди
Машҳур мультфильм қаҳрамони Губка Боб ҳақидаги навбатдаги тўлиқ метражли фильмнинг илк расмий тизери намойиш этилди. Paramount Animation ва Nickelodeon Movies томонидан суратга олинган \"Губка Боб: Квадрат шимлар изидан\" фильми 19 декабрда катта экранларга чиқиши кутилмоқда, деб Peopletalk хабар берди.

Фильм ҳақида муҳим маълумотлар:

- Бу франшизадаги тўртинчи тўлиқ метражли фильм ҳисобланади.
- Унда асосий қаҳрамонлар — Губка Боб, Патрик ва бошқалар янги ва ҳайратомуз синовларга дуч келишади ва ҳар доимгидек саргузашт излайдилар.
- Янги фильм 3D-анимация форматда суратга олинган. Бу аввалги 2Д сериал услубидан фарқ қилади.

Жамоа ҳақида:

Режиссёр — Дерек Драймон (унинг тўлиқ метражли фильмдаги илк иши).
Сценарий муаллифлари — Пем Брейди ва Метт Либерман.
Продюсерлар — Пем Брейди, Лиза Стюарт ва Аарон Демом.

2024 йил июн ойида Нетфлих Губка Боб дунёсидаги машҳур салбий қаҳрамон — Планктон ҳақида алоҳида мультфильм чиқариши маълум қилинган эди. Унинг тизери ва постери февралда тақдим этилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.