Ахсикентда VIII аср қўлёзма ва Аббосийлар даври тангалари топилди

Ахсикентда VIII аср қўлёзма ва Аббосийлар даври тангалари топилди

Ахсикент археология парки ҳудудида яна бир тарихий топилма жамоатчилик эътиборини тортди. Янги Ахси мажмуаси фонди ноёб буюмлар билан бойиди. Бу сафар хазинага VIII асрга оид 68 та қадимий танга ва 27 та қўлёзма китоб қўшилди.

Ахсикентда VIII аср қўлёзма ва Аббосийлар даври тангалари топилди

Археопарк раҳбари Анвар Икромнинг таъкидлашича, Аббосийлар ҳукмронлиги даврига тегишли кумуш тангаларда ўша даврга хос ноёб безаклар ва араб ёзувидаги мукаммал хатлар кўзга ташланади.

Ахсикентда VIII аср қўлёзма ва Аббосийлар даври тангалари топилди

Шунингдек, топилган қўлёзмаларда ҳандаса, риёзиёт, астрономия ва тиббиётга оид жуда қимматли маълумотлар жамланган. Улар орасида Сомоний ва Қорахоний сулолалари даврида чиқарилган тангалар, шунингдек 1667–1670 йилларда Швеция, 1836 йилда эса Буюк Британияда зарб этилган намуна тангалар ҳам бор.

Ахсикентда VIII аср қўлёзма ва Аббосийлар даври тангалари топилди

Мутахассислар таъкидлашича, илк кумуш тангалар милоддан аввалги III асрга бориб тақалади. Уларнинг олдинги қисми — аверсига ҳукмдор сурати, орқа қисми — реверсига эса рамзий тасвирлар, подшоларнинг исми ва тамғалари туширилган бўлган.

Ахсикентда VIII аср қўлёзма ва Аббосийлар даври тангалари топилди

Айни вақтда Ахсикент комплекс экспедицияси Яккайигит боғида — Умаршайх Мирзонинг резиденцияси ҳисобланган ҳудудда қазишмалар олиб бормоқда. Янги топилмалар нафақат маҳаллий аҳоли, балки кенг жамоатчилик ва олимлар орасида ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Ахсикентда VIII аср қўлёзма ва Аббосийлар даври тангалари топилди

Бу кашфиёт яна бир бор Ахсикентнинг тарихий марказ сифатида нақадар бой маданий ва илмий меросга эгалигини кўрсатди.

Ахсикентда VIII аср қўлёзма ва Аббосийлар даври тангалари топилди

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.