Шаҳло Аҳмедова “Ҳабиби” номли янги таронасини тақдим этди


Шаҳло Аҳмедова ўзининг навбатдаги янги таронасини мухлисларга тақдим этди. Қўшиқ “Ҳабиби” деб номланади ва у хонанданинг ижтимоий саҳифаларида эълон қилинди.
Ҳозирча қўшиқ учун алоҳида клип тайёрланмаган. YouTube саҳифасида у аудио шаклида жойлаштирилган. Бироқ Шаҳло Аҳмедова Instagram\'да ушбу қўшиққа ишланган рақс видеосини улашди.
Клип ҳали суратга олинмаган бўлса-да, хонанданинг мухлислари бу видеони келажакдаги клипдан лавҳа бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда.
Шаҳло Аҳмедова охирги пайтларда тинимсиз ижод билан банд. У янги лойиҳалари ва мусиқа йўналишидаги ўзгаришлар ҳақида тез орада янгиликлар беришни режалаштираётганини ҳам билдирди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













