Умар Шамсиев: "Этмаган эканман..." (видео)

Хонанда Умар Шамсиев “НавоТВ”нинг “Мен учун…” кўрсатувида бошловчининг қуйидаги саволига дуч келди: \"Охирги марта қачон отангизга: Дада, мен сизни яхши кўраман дедингиз?\"
Умар эса бироз тушкунлик билан, афсусланиб жавоб берди: \"Этмаган эканман...\"
Шунда бошловчи юмор билан қўшимча қилди: \"Наҳотки, бу фақат учта сўздан иборат бўлса?\" ва яна сўради: \"Бугун айта оласизми: Дада, мен сизни яхши кўраман?\", деб.
Хонанда эса ҳеч иккиланмасдан жавоб берди:
\"Ҳа, албатта айтаман. Ҳозироқ айтаман. Фурсатдан фойдаланиб, мени кўриб турган дадам Аҳмаджон отам, илоҳим, умрингиз узоқ бўлсин. Онам билан қўшилиб қариб, бахтимизга соғ-саломат бўлиб юринг. Илоҳим, ҳеч қачон касал бўлманг. Дада, сизни чин юракдан, чин қалбимдан яхши кўраман.\"
Бу жонли эфирдаги ҳаяжонли лаҳзалар томошабинлар қалбини ларзага келтирди.













