Райҳон болалигида балерина бўлишни орзу қилган

Райҳон болалигида балерина бўлишни орзу қилган

Хонанда Райҳон \"No Filter\" кўрсатувидаги суҳбати давомида болалигида балерина бўлишни орзу қилгани, у бу йўл осон эмаслигини билса-да, ўз мақсади сари бориш учун ҳамма нарсага тайёр бўлгани, балет мактабларида интизом жуда қатъий бўлишини, баъзан ҳатто қаттиқ муомала қилишлари ҳам мумкинлигини у яхши тушунганини айтиб берди.

Шунга қарамай, Райҳон бу санъатга шунчалик қизиққанки, уйида ҳам оддий тапочкалар ўрнига балетчиларга хос пўантларда юришни машқ қилган.

Бироқ унинг онаси бу қарорга қатъий қарши бўлган. У қизини огоҳлантириб:

“Агар балерина бўлишни истасанг, аввало пианино чалишни ўрганишинг керак”, деб шарт қўйган.

Айнан шу талаб Райҳон ҳаётида муҳим бурилиш бўлган. Натижада у нафақат балетга, балки мусиқа санъати ва меҳнатга ҳам чуқур меҳр қўйган. Кейинчалик айнан шу сабоқ унинг ижодий йўлига мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.