Зуҳра Солиева: “Солиқ тўлайдиган бўлсак, бизни уй ва тўй билан таъминлашсин”

Зуҳра Солиева: “Солиқ тўлайдиган бўлсак, бизни уй ва тўй билан таъминлашсин”

Машҳур хонанда ва актриса Зуҳра Солиева ижтимоий тармоқларда янги солиқ қарорига муносабат билдирди. У солиқ мажбуриятлари санъаткорлар учун қийинчилик туғдиришини айтиб, уларнинг моддий ва турар жой билан таъминланишини талаб қилди.

“Мен ҳеч қаерда ишламайман, ҳеч қаердан ойлик олмайман. Пул топиш манбаим фақат тўйлар. Тўйларга эса мен белгиланган нархдан ошмайман, арзон вариантлар ҳам, текинга вариантлар ҳам бор. Шунақа санъаткорларни аввало иш билан таъминлашсин ёки енгиллик беришсин. Энди бу қарор чиқганидан кейин, мен тўйдан солиқ тўласам қачон уй оламан? Яна уйсиз юраманми?” — дея шикоят қилмоқда Солиева.

Хонанда санъаткорлар учун молиявий барқарорлик ва турар жой муаммоси ҳал этилишини исташини таъкидлади, чунки янги солиқ мажбуриятлари уларнинг асосий даромад манбаи бўлган тўй хизматларини қийинлаштиради.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.