Жавоҳир Синдоров ва Бибисора Ассаубаева сурати муҳокамаларга сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳамда қозоғистонлик шахматчи Бибисора Ассаубаеванинг биргаликда тушган сурати катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ушбу суратлар тарқалгандан сўнг турли хил фикрлар билдирилмоқда. Айрим фойдаланувчилар ёш шахматчиларни қўллаб-қувватлаб, уларга ижобий фикрлар ёзмоқда. Бошқалар эса уларнинг шахсий ҳаётига ортиқча аралашмаслик кераклигини таъкидлаб, бундай муҳокамаларга чек қўйишга чақирмоқда. Кўпчилик эса бу вазиятни оддий инсоний муносабат ва ёшлар танлови сифатида қабул қилиш лозимлигини айтмоқда.

Маълумот ўрнида, Бибисора Ассаубаева блиц йўналишида уч карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, у аёллар ўртасида энг ёш чемпион сифатида Гиннесс рекордлар китобидан ўрин олган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













