Аҳад Қаюм янги солиқ қонунини кескин танқид қилди

Аҳад Қаюм янги солиқ қонунини кескин танқид қилди

Аҳад Қаюм яқинда қабул қилинган солиқ ҳақидаги қонун юзасидан ўз муносабатини билдирди. У интервюларидан бирида журналистнинг ушбу қонун ҳақидаги саволига жавоб берар экан, яқин кунларда бу борада алоҳида видеомурожаат қилишини ҳам маълум қилди.

Санъаткорнинг фикрича, мазкур қонун айрим жиҳатлари билан баҳсли ҳисобланади. “Менимча, бу қарор тўғри эмас. Бугунги кунда текин хизмат қиладиган, даромади етарли бўлмаган санъаткорлар жуда кўп. Уларнинг орасида ҳатто ўз уйига, машинасига эга бўлмаган, топган пули кундалик эҳтиёжларига зўрға етадиганлари ҳам бор”, — дея таъкидлади у.

Аҳад Қаюм, шунингдек, саҳнадаги кўриниш билан санъаткорларнинг реал ҳаёти ўртасида катта тафовут борлигига эътибор қаратди. Унинг айтишича, томошабинлар санъаткорни ҳар доим чиройли ва дабдабали кўринишда кўришни истайди. Шу сабабли кўплаб ижодкорлар ташқи имижни сақлашга мажбур бўлади, бироқ уларнинг ҳақиқий ҳаёти бундай тасаввурдан анча фарқ қилади.

Сўз якунида хонанда Қонунчилик палатаси вакилларига мурожаат қилиб, қонунлар қабул қилинишидан аввал кенг жамоатчилик билан муҳокама қилинишини таклиф қилди. “Қонун чиқаришдан олдин уни муҳокамага қўйиш, соҳа вакилларининг фикрини эшитиш муҳим, деб ўйлайман”, — деди у.

Мазкур баёнот ижтимоий тармоқларда ҳам фаол муҳокама қилинмоқда ва турли фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.