“2 йилдан бери солиқ тўлайман” — Мафтуна Шокирова очиқ гапирди

“2 йилдан бери солиқ тўлайман” — Мафтуна Шокирова очиқ гапирди

Актриса ва инстаблогер Мафтуна Шокирова сўнгги баёноти билан эътибор марказига тушди. У ўз даромадлари бўйича икки йилдан бери мунтазам солиқ тўлаб келаётганини маълум қилди.

Унинг айтишича, барча молиявий тушумлар расмий тарзда ҳисобга олинади ва белгиланган тартибда солиқ тўланади. “Биз 2 йилдан бери даромад солиғини тўлаб келамиз. Солиқ бор — қаердан даромад кириб келаётган бўлса, ҳаммаси расмийлаштирилади ва маълум фоизи тўланади. Қанча миқдорда тўланаётганини эса бугалтерим ҳисоблаб беради”, — дейди у.

Мафтуна Шокированинг ушбу баёноти ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, айримлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Кўпчилик бу каби очиқлик бошқаларга ҳам ўрнак бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.