Майкл Жексон ҳақидаги фильмнинг давоми яратилиши расман тасдиқланди

Майкл Жексон ҳақидаги фильмнинг давоми яратилиши расман тасдиқланди

Майкл Жексон ҳаётига бағишланган “Майкл” биографик фильмининг иккинчи қисми устида иш олиб борилиши маълум қилинди.

Лойиҳа режиссёри Антуан Фукуа жадвалига боғлиқ ҳолда, суратга олиш ишлари 2026 ёки 2027 йилда бошланиши режалаштирилмоқда.

Янги қисм биринчи фильмдаги воқеаларни давом эттириб, поп-мусиқа қиролининг кейинги ҳаётини ёритади. Ҳозирча фильмнинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.

Бош ролни хонанданинг жияни Жафар ижро этган илк қисм 22 апрель куни премьера қилинган эди.

Фильм турли баҳслар ва танқидларга қарамасдан, жаҳон бўйлаб 217 миллион доллар даромад тўплаб, мусиқий байопиклар орасида рекорд ўрнатди.

Майкл Жексон ҳақидаги фильмнинг давоми яратилиши расман тасдиқланди

Кинокартинада Колман Доминго, Ниа Лонг, Майлс Теллер ва Лора Ҳарриер каби актёрлар ҳам иштирок этган. Сценарий муаллифи эса уч карра “Оскар” номзоди Жон Логан ҳисобланади.

Фильм ҳозирда Ўзбекистон кинотеатрларида ҳам намойиш этилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.