Тимур ва Фарида илк бор ота-она бўлишди

Тимур ва Фарида илк бор ота-она бўлишди

Фото: Yandex

Блогер Маримова Фарида илк бор она бўлди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида пост жойлаб маълум қилди.

Пост остига блогер “Оналаримизга раҳмат” дея самимий изоҳ қолдирган.

Аввалги постида у турмуш ўртоғи Алихонов Тимур билан биргаликда туғилажак фарзанди учун бир нечта ёққан исмларни танлаб қўйганини ҳам маълум қилганди. Мазкур маълумотларга кўра, чақалоқ ўғил фарзанд экани аниқ бўлди. Ҳозирча унга қандай исм қўйилгани ошкор этилмади.

Тимур ва Фарида илк бор ота-она бўлишди

Фото: Instagram

Изоҳларда эса кузатувчилар блогерни самимий табриклаб, чақалоққа узоқ умр, соғлик-саломатлик ва бахт-саодат тилашмоқда.



"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.