Тимур Алихонов ўғлига қандай исм қўйишганини маълум қилди

Тимур Алихонов ўғлига қандай исм қўйишганини маълум қилди

Фото: Instagram

Кеча блогерлар Алихонов Тимур ва Маримова Фариданинг илк бор ота-она бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Алихонов ўзининг Instagram саҳифасида қувончли лаҳзаларни кузатувчилари билан бўлишиб, янги фото пост жойлади. Мазкур суратлар орқали улар фарзандига қандай исм қўйганини ҳам маълум қилди.

Пост остида “Алихонов Имрон Темурхон ўғли” деб ёзилган. Бундан кўриниб турибдики, чақалоққа Имрон деб исм қўйилган.

Жойланган суратларда блогернинг оталик бахти, фарзандига бўлган меҳри яққол акс этган.

Изоҳларда эса кўплаб кузатувчилар ёш ота-онани самимий табриклаб, чақалоққа узоқ умр, соғлик-саломатлик ва бахт-саодат тилашмоқда.

Тимур Алихонов ўғлига қандай исм қўйишганини маълум қилди

Фото: Instagram

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.