Ўзбекистон Gollivud кинорежиссёрларини жалб қилмоқчи

Kann кинофестивали доирасидаги йирик кинобозорда Ўзбекистон илк бор 25 фоизлик Rebate ва Global Country Placement дастурларини эълон қилди. Энди хорижлик киноижодкорлар Ўзбекистонда фильм олса, харажатининг 25 фоизини давлат қоплаб беради.
Шу сабаб йирик кино компаниялари ва продюсерлар Ўзбекистонга фаол қизиқиш билдира бошлади. Франциялик режиссёр Квентин Клосан Сурхондарёда фантастик фильм суратга олишни режалаштираётганини айтди. Италиялик ижодкорлар эса Бойбулоқ ғорида Amazon Prime учун ҳужжатли фильм ишлаш ниятида. Британиялик ва япониялик продюсерлар ҳам Ўзбекистонда янги лойиҳалар қилишга қизиқиш билдирди.
Ўзбекистон делегацияси Variety, Deadline Hollywood ва бошқа машҳур кино платформалари вакиллари билан ҳам учрашди. Мутахассисларнинг айтишича, бундай дастурлар кино орқали туризмни ҳам кучайтиради.













