Карабаевлар оиласида қувонч: улар иккинчи бор ота-она бўлишди

Миркамол Карабаев ва турмуш ўртоғи Юлдуз Карабаева яна бир бор ота-оналик бахтига муяссар бўлишди. Улар ушбу қувончли хабарни ижтимоий тармоқ орқали мухлислари билан бўлишди.
Юлдуз Карабаева ўзининг Instagram саҳифасида чақалоқ ҳақида самимий сўзлар ёзиб қолдирди:
“Алҳамдулиллаҳ. Сени сўз билан эмас, юрак билан севамиз, Марямхон”. Шу орқали янги туғилган қизалоққа Марямхон исми қўйилгани маълум бўлди.
Маълумот учун, жуфтлик 2021 йилда илк бор ота-она бўлган эди. Уларнинг биринчи фарзанди ҳам қизалоқ бўлиб, унга Роҳатхон деб исм қўйишган. Ҳозирда катта қизи 4,5 ёшга кирган.
Карабаевлар оиласидаги ушбу қувончли воқеа мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Ижтимоий тармоқларда кўплаб кузатувчилар янги меҳмон билан табриклаб, самимий тилаклар ва эзгу дуолар йўллашмоқда.
Бу янгилик яна бир бор оила бахти ва фарзанд неъмати ҳар қандай инсон ҳаётида энг улуғ қадриятлардан бири эканини кўрсатди.














