Муниса Ризаева трендга айланиб улгурган "Бевафо" клипи билан мухлислар эътиборини тортди!

Муниса Ризаева трендга айланиб улгурган "Бевафо" клипи билан мухлислар эътиборини тортди!

Хонанда Муниса Ризаева янги “Бевафо” қўшиғининг расмий клип премьерасини мухлисларига тақдим этди. Ижтимоий тармоқларда аллақачон трендга айланган тарона эндиликда YouTube ва бошқа платформаларда ҳам эълон қилинди.

Муниса Ризаева ушбу янгиликни ўз саҳифаларида катта ҳаяжон билан маълум қилди. “Ва ниҳоят, “Бевафо” таронамни барча платформаларда тингланг”, — деб ёзди хонанда.

Клип қисқа вақт ичида мухлислар орасида илиқ фикрлар ва кўплаб изоҳларга сабаб бўлди. Кузатувчилар қўшиқнинг оҳанги, клип атмосфераси ва хонанданинг образларига юқори баҳо бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда мухлислар Муниса Ризаевага омад тилаб, янги тарона ҳам хит қўшиқлар қаторидан жой олишини таъкидлашмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.